Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материал юзасидан муносабат билдиради.
5491
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги автотранспорт воситаларидан гўёки шахсий мақсадларда фойдаланилаётгани ва ёқилғи исроф қилинаётганлигига доир материал эълон қилинди.

Материалда Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Каптива” ва “Ниссан” автотранспорт воситаларининг 1 йиллик йўл босиш ва ёқилғи лимитлари нотўғри кўрсатилган.

Мақолада қайд этилган “Ласетти” автотранспорт воситаси бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосарига бириктирилган.

Шунингдек, материалда “Нексия 3” автомашинаси ҳам кўрсатилган бўлиб, ҳозирда бошқарма тасарруфидаги бу русумдаги автомашиналар асосан бўлим ва божхона постларига бириктирилган.

Бошқарма ва божхона постларига бириктирилган хизмат автотранспорт воситалари йилда бир маротаба “O’zstandart” агентлиги Фарғона вилояти худудий бўлими томонидан спидометрлар давлат қиёсловидан ўтказилиб, махсус пломбаланади. Бахоланки, пломбадан сўнг спидометрларни орқага ёки олдига айлантириш имкони мавжуд эмас.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

15.09.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг