Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси муносабат билдиради
6167
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Бугунги кунда, божхона органлари ўз фаолиятини қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга ошириб келмоқда.

Қўмита томонидан пенсионерларга ўзларига тайинланган пенсиялари тўғрисида барча маълумотларни олиш, пенсия йиғма жилдлари билан куннинг исталган вақтида танишишлари учун шароитлар яратилган.

Пенсионерлар пенсия маблағлари тўғрисидаги маълумотларни телеграм бот орқали онлайн олиш имконияти яратилди. Бунда, пенсонерлар телеграмда @DBQ_PTB_bot ҳаволаси орқали ботни топиб ПИНФЛ рақамини ёзган ҳолда рўйхатдан ўтади. Шундан сўнг, ҳар ойлик пенсия миқдори ва унинг қўшимча устамалари тўғрисида маълумот олиб туради. Шунингдек, ботда пенсионерликни тасдиқловчи ҳамда йиллик даромадлари тўғрисидаги маълумотномаларни онлайн QR-код орқали тасдиқлаган ҳолда олиш имконияти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-5582-сон Фармонига 8-банди иккинчи хатбошида, давлат божхона хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,7 карра миқдорда қўлланилиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, пенсия тўловларини амалга оширилишида инобатга олиниши кўрсатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 10 сентябрдаги  "Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида" ПФ-6310-сонли Фармони 2-иловасида давлат божхона хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда (шу жумладан, пенсияни ҳисоблашда) тариф коэффициентлари 1,7 карра миқдорда қўлланилиши назарда тутилган ва мазкур норма 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга кириши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни 41-моддасига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилганлиги сабабли, мазкур норма 2022 йил 1 январдан бошлаб пенсияга чиққан божхона органлари ходимларига нисбатан қўлланиб келинмоқда.

Шу билан бирга, божхона пенсионерларининг кўп сонли мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони билан жорий этилган 1,7 коэффициентни 2022 йил 1 январга қадар пенсияга чиққан пенсионерларга ҳам татбиқ этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

26.09.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг