Хоразм вилоятида “Formatt” МЧЖ номига Хитойдан олиб келинган “Fully Avtomatic Tunnel Car Wash Machine/Полностью автоматизированная туннельная автомойка, Модел: SS-695” товари 2021 йилнинг 14 сентябрида “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида технологик ускуна сифатида божхона тўловларидан 87,9 млн сўм имтиёз қўлланилган ҳолда божхона юк декларацияси асосида эркин муомалага чиқарилган.
Божхона кодексининг 264-моддасида божхона органи ташқи иқтисодий фаолият қашнашчиси томонидан тақдим этилган божхона декларациясини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Божхона кодексининг 201-моддасига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин.
Шунга асосан, ДБҚнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган таҳлилга кўра товарларнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди шубҳали бўлганлиги сабабли “Uz test” ДМ Хоразм филиали ва “Хоразмэкспертиза” ШХЖ мутахассислари билан ҳамкорликда 2021 йил 29 ноябрда (21-сон) комиссиявий хулоса қабул қилинган.
Мазкур хулосада “Полностью автоматизированная туннельная автомойка, Модел: SS-695” технологик асбоб-ускунаси ТИФ ТН код рақами 8479 89 970 9 билан эмас, балки 8424 89 000 1 коди билан таснифланиши, қолган қисмлари, яъни “Шампун (по20 л.)” товари 3402 90 900 0 коди билан ҳамда “Воск/waxing (по 20 л)” товарлари 3405 30 000 0 коди билан алоҳида таснифланиши лозим деб топилган.
Маълумот учун:
- ТИФ ТНнинг 8479 89 970 9 товар коди билан 84 гуруҳда номи кўрсатилмаган, 84 гурухга тегишли бўлмаган, алоҳида ўзига хос функциясига эга машина ва механик курилмалар таснифланиши кўрсатилган.
- ТИФ ТНнинг 8424 89 000 1 товар коди билан автотранспорт воситаларини ювиш технологик ускуналари (қўлда бошқариладиган ёки бошқа) таснифланиши кўрсатилган.
Бундан кўриниб турибдики автомобил ювиш ускуналари қўлда бошқарилиши ёки автомат бошқарилишидан қатъий назар битта товар ТИФ ТНнинг 8424 89 000 1 коди билан таснифланиши белгиланган.
Бунинг натижасида товарларга божхона расмийлаштируви пайтида қўлланилган имтиёзлар қайта ҳисоб китоб қилинган ва жами 169,2 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.
Ўз навбатида, Божхона кодексининг 348-моддасига мувофиқ, ҳисобланган маблағларни ихтиёрий равишда тўлаб бериш юзасидан “Format” МЧЖга 2022 йил 5 февраль куни 13/8-22-00137-сонли хат билан талабнома юборилган.
Вилоят божхона бошқармасининг талабномасида кўрсатилган маблағ ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли, Урганч туманлараро иқтисодий судига 2022 йил 17 февралда даъво аризаси киритилган.
Мазкур даъво аризаси Урганч туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йилнинг 15 мартида даъво аризасидан кўрсатилган маблағни Давлат бюджетига ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган.
“Format” МЧЖнинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Хоразм вилояти суди иқтисодий киритилган апелляция шикояти, 2022 йил 5 майда Хоразм вилояти суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.
9.09.2022