Куни кеча “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида 324-сонли “Волгоград-Тошкент” йўловчи поездида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.У.нинг ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди.
Ушбу шахс жойлашган купе вагони божхона назоратидан ўтказилиши давомида у ёстиқ ичига 75 дона ов милтиғи гильзалари ва 5 кг дробларни яширган ҳолда юртимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
4.12.2018