Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби
6616
Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни божхона назорат постлари орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва олиб ўтишга ҳам маълум бир шартларда йўл қўйилади. Яъни айримлар воситалар ва моддаларга рухсат берилса, баъзилари тақиқланади. Бундай воситалар ва моддалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 330-сон қарори (https://lex.uz/docs/2815340) билан тартибга солинган.

Дори воситаларини олиб ўтиш тартибига асосан, маълум бир гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари ва прекурсорларни олиб ўтиш, олиб чиқиш ва олиб кириш тақиқланган, айримларига рухсат берилган.
Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси мавжуд бўлганда рухсат берилади.
Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга яшаган ёки бўлиб қайтган мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади.
Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун психотроп моддаларни яшаган ёки бўлиб қайтган мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилади.
Ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт, бунда гиёҳвандлик воситалари учун – божхона органига жисмоний шахснинг яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган, дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжат тақдим этилиши керак.
Жисмоний шахсларда ортиқча доира воситалари бўлса, декларациялаш тартиби асосида қизил йўлакдан олиб ўтиш тавсия қилинади. Чунки ортиқча юкни кўриб чиқиш масаласи йўловчи томонидан божхона идорасига тақдим этилган ҳисобланади ва кўриб чиқишда енгиллик беради.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

28.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг