Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар яширилган “кўк”ларни “яшил” йўлакда фош этишди
2039
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари нақд хорижий валюталарни юртимиздан ташқарига ноқонуний олиб чиқилишини олдини олишди.
Божхоначилар яширилган “кўк”ларни “яшил” йўлакда фош этишди

«Тошкент-Қобул» йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Ш.Ш. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланиш чоғида божхона ходимларининг эътиборини тортди.

Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг эгнидаги курткасининг чўнтакларида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган жами 25 350 АҚШ доллар нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент халқаро аэропортидаги ахборот стендларида товар-моддий бойликлар ва нақд хорижий валюталарни олиб ўтиш тартиби тўғрисидаги барча маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган. Шундай экан, божхона қонунчилигини билмаслик жавобгарликдан озод этмайди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

4.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг