Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органлари томонидан ушлаб қолинган гиёҳвандлик воситалари 4,3 баробарга ошди
7033
Республикамиз божхоначилари гиёҳвандлик воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам давом эттиришмоқда. Шунга қарамай, бу каби ҳолатлар тўхтаётгани йўқ. Амалдаги қонунчиликка биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб гиёвандлик воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда ҳисобланади. Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати яқин кунларда ҳудудларда аниқланган гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатларнинг айримларига тўхталиб ўтади.
Божхона органлари томонидан ушлаб қолинган гиёҳвандлик воситалари  4,3 баробарга ошди

НАМАНГАН

Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс кетаётган “Кобалт” автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонидаги олдинги йўловчи ўриндиғи остида мато ўрами борлиги аниқланди. Ушбу ўрам очиб кўрилганида эса, унинг ичида экспертиза хулосасига кўра, 968,23 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси бор экан. Шубҳалар тасдиғини топиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси кузатувга олинган шахсга тегишли бўлиб чиқди.

***

Вилоят божхоначиларининг давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан Поп туманида ўтказган тезкор тадбири давомида эса олдиндан кузатувга олинган, “Нексия-3” автомашинасини бошқариб кетаётган шахс тўхтатилиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, унинг чўнтагидаги 1 дона ўрамда экспертлар хулосасига кўра, 49,08 гр. оғирликда “гашиш” борлиги фош бўлди.

***

Божхоначилар ва ДХХ ходимларининг Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбири давомида аввалдан кузатувга олинган 2 нафар шахслар 2 кг. 296.54 гр. “гашиш”ни шартли харидорга сотаётган вақтида аёшвий далиллар билан қўлга олинди.

СИРДАРЁ

Навбатдаги ҳолатлар Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан фош қилинган.

“Ховособод” чегара божхона пости оркали кириб келган қўшни давлат фукаросига тегишли авотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, автомашина люкининг орасига 1 дона ўрамда 0,6 гр. “гашиш” яшириб қўйилганлиги фош бўлди.

***

Сирдарё чегара божхона постида эса “Нексия 2” русумли енгил автотранспорт воситасида кириб келган қўшни давлат фуқароси машинанинг ҳайдовчи эшиги ичига, дори қутисида 2.77 гр. кўкнори бошоқлари ва сомонини яшириб қўйгани аниқланди.

ФАРҒОНА

Фарғона вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролардан бири бошқарувидаги “Спарк” автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашинадаги йўловчига тегишли бўлган пакетда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 112 млн. сўмлик 1120 дона “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

***

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний равишда сақланаётган 24,85 гр. “гашиш” гиҳвандлик воситасини аниқлашди.

БУХОРО

Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмаларининг Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро халқаро аэропорти ёнида ўтказган тезкор тадбири давомида фуқаролардан бири 9 дона гугурт қутисига жойланган гиёҳвандлик воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, гугурт қутиларига жойланган модда 42,42 гр. оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

ХОРАЗМ

Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари, ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролардан бири  536?2 гр. “опий”ни 50 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.

***

Божхона ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Хива шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда шубҳа остига олинган фуқаролардан бирининг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, хонадон томорқасида 3 туп “каннабис” гиҳёванлик ўсимлиги парваришланаётганлиги фош бўлди. Шунингдек, ҳовлидаги ёрдамчи бино ичида 2 дона 1 литрлик банкаларга 32,2 гр. “марихуана” жойлаб қўйилганлиги ҳам аниқланди.

СТАТИСТИКА

2022 йил 6 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан аниқланган 189 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида 581 кг. гиёҳвандлик воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилса, ушлаб қолинган гиҳёвандлик воситалари миқдори салкам 4,3 баробарга кўпайган. Яъни. 2021 йилнинг дастлабки ярим йиллиигида божхона ходимлари 240 та ҳолатда 136 кг. гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолишган эди.

2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушлаб қолинган наркотик моддалар 2021 йилда тўлиқ йил давомида ушлаб қолинган гиёҳвандлик воситалари ҳажмидан ошиб кетди.. 2021 йилда божхона ходимлари 432 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида жами 541 кг. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний реализациясига чек қўйишган.

 

19.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг