Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиёт кушандаси
6344
Коррупцияни олдини олишда, унга нисбатан ёш авлодда нафратни шакллантиришда профилактик суҳбат ва тарғиботлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда, божхона органлари томонидан профилактик учрашувлар доимий ташкил этилмоқда.
Коррупция – тараққиёт кушандаси

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Қудуқли” темир йўл бекатида фаолият юритувчи ишчи ходимлар ва фуқаролар билан коррупция жинояти ва унинг оқибатлари мавзусида учрашув ўтказдилар.

Тадбирда, божхона ходимлари Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон Қарорига алоҳида тўхталиб ўтдилар. 

Ташкил этилган учрашувда, сўзга чиққанлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлсада, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини таъкидлашди.

Таъкидлаш жоизки, Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013 сонли фармонлари билан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш агентлиги”нинг ташкил этилганлиги жамиятда коррупциянинг барча кўринишларини олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишда дастуриамал бўлди десак адашмаган бўламиз.

Тадбир сўнгида, тадбир иштирокчиларига қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225-02-26 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

1.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг