Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Адвокатура фаолияти рақамлаштирилади
6394
«Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–263, 30.05.2022-й) қабул қилинди.
Адвокатура фаолияти рақамлаштирилади

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан:
• адвокатлик фаолияти учун лицензия бериш, малака имтиҳонини топшириш тартиби сақланган ҳолда, «Лицензия» ахборот тизими орқали;
• адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш ЙИДХП орқали амалга оширилади;
• адвокатликни бошлашда малака имтиҳонини топшириш, лицензия олиш ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.
2023 йил 1 январдан фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилишни назарда тутувчи «Юридик ёрдам» ахборот тизими ишга туширилади.
Мазкур ахборот тизими доирасида:
• адвокатлар электрон реэстри ва адвокатларнинг шахсий электрон кабинети шакллантирилади;
• адвокатнинг шахсий электрон кабинети орқали жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн мулоқот қилиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ишонч билдирувчи шахс хоҳишига асосан масофадан туриб юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида онлайн битимлар (шартномалар) тузиш ва онлайн юридик ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади;
• адвокатура, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилади;
• терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ҳаракатлари ёки суд мажлиси ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида адвокатга электрон хабар бериш имконияти яратилади;
• адвокат сўровини электрон юбориш ва адвокат сўрови асосида юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади;
• адвокатнинг ўз аризасига кўра адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш электрон тарзда адвокат томонидан хабарнома бериш шаклида амалга оширилади.
Манба: ПҚ–263, 30.05.2022 й.

12.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг