Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси муносабат билдиради
6400
Давлат божхона қўмитаси жорий йил 8 июль куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “божхона тизимида 1,7 млрд сўм жарима Давлат бюджетига ундирилмаганлиги”га доир хабар юзасидан муносабат билдиради.

Маълумки, Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 8 июль куни бўлиб ўтган 28-ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил якуни бўйича ижроси ва 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда тақдим қилинган 2021 йилдаги статистик рақамларга кўра, 1908 та тадбиркорлик субъекти томонидан товарлар ва транспорт воситалари учун божхона юк декларацияси, ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни белгиланган муддатларда божхона органига тақдим этилмаслиги натижасида, Давлат бюджетига 1,7 млрд сўм ундирилмасдан қолган.

Шунингдек, 2021 йил 1 январь ҳолатига уч йил давомида ҳаракатсиз бўлган 2643 та ҳолатда 2 млрд сўмдан зиёд маблағлар Давлат бюджетига ўтказилмаган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни расмийлаштириш жараёнида божхона органига белгиланган муддатларда божхона декларациясини ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари белгиланган. Божхона органи етишмаётган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш муддатларини белгилайди. Мазкур муддатлар асосли сабабларга кўра узайтирилиши мумкин.

Мақолада кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш муддатини бузилиши билан боғлиқ ҳолатлари аксарияти тадбиркорнинг аризасига кўра узайтирилган ёки тегишли тушунтириш олиниб, огоҳлантириш чораси қўлланилган.

Бугунги кунда, бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, ахборот тизимлари такомиллаштирилиб, ҳужжатларни тақдим этиш муддатини бузилиши ва бошқа хатоликларни аниқлашнинг автоматик ечими ўрнатилган бўлиб, хатоликлар бўйича божхона қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ қарорлар онлайн равишда электрон шаклда юборилиши йўлга қўйилган. Аммо, бунда ахборот тизими томонидан тадбиркорнинг электрон почта манзилига муддати бузилишини олдини олиш бўйича огоҳлантириш хати юборилади.

Ҳисоботда қайд этилган сўнгги уч йил давомида ҳаракатсиз бўлган 2,1 млрд сўм пул маблағлари тўлиқ 2022 йил январь ойида Давлат бюджетига ўтказилган.

Бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тўловчи томонидан божхона органи депозитида уч йил давомида сақланаётган маблағлардан охирги фойдаланилган куннинг эртасидан эътиборан Давлат бюджетига ўтказиш тизими автоматлаштирилди.

Божхона органларида мавжуд камчиликларни рад этмаган ҳолатда, уларни бартараф этиш учун соҳани тўлиқ рақамлаштириш, янги ахборот тизимлари ва электрон хизматларни жорий этишга ДБҚ раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда ва аниқ амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

8.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг