Унда йиғилганларга Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг Ижтимоий фанлар кафедраси бошлиғи, сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраев Конституциямизнинг барча тамойиллари, аввало, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги, давлатнинг мажбурияти ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашда акс этиши хусусида батафсил маъруза қилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар, фуқароларимизнинг турмушини яхшилашга, қудратли давлат барпо этишга, халқ хўжалигининг барча соҳаларини тараққий эттиришга, бир сўз билан айтганда, обод ва фаровон ҳаёт қуришга, бунёдкорликка қаратилган.
Бу ишларни амалга оширишда Давлат божхона қўмитасининг, хусусан унда сидқидилдан хизмат қилаётган кўплаб жонкуяр ходимларнинг ҳам ҳиссаси бор.
2018 йил давомида божхона соҳасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жорий қилинган янги тартиб ва қулайликларнинг барчаси ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини оширишга қаратилмоқда.
Хусусан, давлат божхона хизмати органларида ортиқча рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, уларга янада кенг шарт-шароитлар яратиш борасида жорий йилда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 24 ноябрдаги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштиришни янги, янада муҳим босқичга олиб чиқмоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, қўлга киритилган натижалар асло хотиржамлик кайфиятини уйғотмаслиги керак, мавжуд имкониятлар, салоҳиятлардан тўлақонли фойдаланиш учун кенг кўламли ишларни амалга ошириш зарур.
Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган кафолатлар ва ифода этилган нормаларни кундалик ҳаётда қарор топтириш, жамиятда қонун устуворлигига эришиш, иқтисодиётнинг жадал суръатлар билан ўсишига ҳисса қўшиш ҳар бир божхоначининг Конституциявий бурчи бўлиб қолмоғи лозимлиги алоҳида қайд қилинди.
4.12.2018