Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Тошкент-Аэро» ИБК да тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
6446
Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш, таклифларини кўриб чиққан холда уларга услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Тошкент-Аэро» ИБК да ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан навбатдаги учрашув ўтказилди.
«Тошкент-Аэро» ИБК да тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди

Учрашув аввалида ташқи савдо битимларини тузиш, юкка оид ҳужжатларни расмийлаштиришда хатоликларнинг олдини олиш, мазкур жараёнларни тартибга солувчи қонунчилик меъёрлари ва эътибор қаратиш лозим бўлган бошқа жиҳатлар бўйича маълумот ва тавсиялар берилди.

Тадбиркорлар томонидан божхона расмийлаштируви жараёнларида саволлар туғилган тақдирда «Телеграм» ижтимоий тармоғида ташкил этилган «Авиа юклар-тадбиркорларга амалий ёрдам» маслаҳат гуруҳи орқали исталган вақтда маслаҳат ва тушунтиришлар олиш мумкинлиги билдирилди.

Шунингдек, ТИФ қатнашчиларига тизимдаги коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарурлиги, божхона органлари ҳамиша амалий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмак беришга тайёрлиги, бу борада ДБҚ нинг 11-08 қисқа рақамли « Ишонч телефон» рақамига куннинг исталган вақтида мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Шу билан бирга, 2021 йилдан буён 20 август санаси «Тадбиркорлар куни» деб эълон қилинганлиги, жорий йилнинг 20 августида ҳам Президентимиз томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиши режалаштирилганлиги, очиқ мулоқотга мурожаат йўллаш учун «10-94»қисқа телефон рақами жорий этилганлиги маълум қилниб, ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришда ўз таклиф ва мулоҳозлари билан иштирок этишлари тавсия этилди.

Учрашув якунида тадбиркорлар томонидан берилган савол ва билдирилган таклифлар юзасидан соҳавий тузилма бошлиқлари батафсил жавоблар беришди.

2.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг