Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида зилзила ва унинг оқибатларига бағишланган ўқув-амалий машғулот ўтказилди
6530
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2022. йилдаги ПФ 144-сонли фармони билан тасдиқланган йўл харитасининг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 24-июн санасида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комлексида Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг масъул ходими, подполковник С. Хамрақулов ҳамда шахсий таркиб иштирокида сейсмик ўзгаришлар, зилзила, ундан ҳимояланиш, ҳамда у келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларига оид амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида зилзила ва унинг оқибатларига бағишланган ўқув-амалий машғулот ўтказилди

Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келган жараёнда тезкорлик билан тўри қарор қабул қилиш, зарурий чора-тадбирларни кўриш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиш ҳақида бир қатор керакли тавсиялар берилди.

Мазкур ўқув-амалий машғулот давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга малакали мутахассис томонидан жавоблар олишди.

Келгусида Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда бу каби тадбирлар мунтазам ўтказилиши режалаштириб олинди.

25.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг