Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона фаолиятига доир очиқ маълумотлар билан танишмисиз?
6268
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтининг “Қўмита ҳақида” бўлимидаги “Очиқ қўмита” рукни остида божхона фаолиятига доир очиқ турдаги маълумотлар жойлаштирилиб келинмоқда.

Ҳусусан, Давлат божхона қўмитаси, бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар, экспорт расмийлаштируви учун сарфланган вақт бўйича постлар рейтинги, импорт расмийлаштируви учун сарфланган вақт бўйича постлар рейтинги, Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар, Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинган товарлар, расмийлаштирилган божхона юк декларациялари сони, божхона ва бошқа импорт божлари каби 43 хил маълумотлар доимий равишда янгиланиб борилмоқда.

ДБҚ расмий веб-сайти "Очиқ маълумотлар портали" билан интеграция қилинган бўлиб, ушбу портал давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, портал фуқаролар, тадбиркорлар ва турли соҳалар мутахассислари фаолиятида очиқ маълумотларни ишлатиш, маълумотларни таҳлил қилиш, мобил иловаларни ишлаб чиқиш ёки тадқиқ қилиш учун мўлжалланган.

Очиқ маълумотлар портали маҳаллий илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги дастурчилар ва ташкилотларга сунъий интеллект асосидаги дастурий таъминотдан фойдаланиш учун давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этади.

Божхона фаолиятига доир очиқ маълумотларнинг тўлиқ рўйҳати билан Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://bojxona.uz/uz/pages/view/open-committee.

 

 

19.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг