Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
БОМКА дастури доирасида гендер масалалари бўйича семинар-тренинг ташкил этилди
6402
Бугун, 29 июнь куни Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА 10) доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг аёл ходимлари учун ташкил этилган гендер масалалари бўйича 2 кунлик семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Семинар аввалида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, ҳусусан божхона тизимида гендер тамойилларининг муҳимлилик даражаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг гендер сиёсати ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги эришилган ютуқлар ҳақида сўз борди.

Тренинг давомида ҳуқуқ-тартибот ва божхона идораларида гендер сиёсати бўйича халқаро экспертлар томонидан халқаро даражадаги гендер муаммоси бўйича маълумотлар тақдим этилди. Ушбу маълумотлар ёрдамида эса иштирокчилар учун гендер тамойилларига амал қилиш концепциясини чуқурроқ тушуниш имкони яратилди.

Шунингдек, миллий даражада ва кундалик касбий фаолият давомида гендер масаласини интеграция қилишнинг зарур инструментлари тақдим этилди.

Тренинг давомида амалий мисоллар келтирилиб аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини гендерга боғлиқ холда кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш воситалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга трансчегаравий шароитда божхона органлари ходимларининг касбий вазифаларини бажаришда гендер ҳусусиятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу семинар-тренинг БОМКА 10 дастурининг инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратган ҳолда маҳаллий иқтисодий ривожланиш орқали чегара ҳудудларида яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 4-компоненти доирасида ташкил этилди.

 

 

 

 

29.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг