Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода сертификатлаштириш соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган семинар бўлиб ўтди
2007
Божхона органлари олдида турган долзарб вазифалардан бири бу нафақат юртимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш шу билан бирганликда, давлатимиз чегаралари орқали кириб келаётган сифати кафолатланмаган маҳсулотлар ва аҳоли саломатлигига хавф туғдирувчи товар-моддий бойликларининг назоратини амалга ошириш ҳам ҳисобланади. Шуларни инобатга олган ҳолда божхона органлари бевосита бир қанча идора ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
Бухорода сертификатлаштириш соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида  рухсат этувчи ҳужжатлар тақдим этувчи ваколатли идораларнинг мутахассислари ва божхоначилар иштирокида семинар ташкил этилди.   

Семинар қатнашчиларига  маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш, сифат ва хавфсизлик стандартлари, санитария, карантин ва ветеринария назорати соҳасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи товарлар устидан назоратни янада кучайтиришда божхона органлари олдида турган вазифалар бирма-бир таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек семинарда рухсат этувчи ҳужжатлар тақдим этувчи ваколатли идораларнинг мутахассислари томонидан божхона органи ходимларига товарларни сертификатлаштириш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ҳам тушунтириб ўтилди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

3.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг