Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Савдода аёларнинг етакчилиги ва ҳамкорлиги бўйича Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтди
6319
Жорий йилнинг 22-23 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўзига хос ноёб учрашув ташкил этилди: савдода аёларнинг етакчилиги ва ҳамкорлиги бўйича Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтди.
Савдода аёларнинг етакчилиги ва ҳамкорлиги бўйича Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтди

Ўшбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларида хизмат олиб борувчи бир гуруҳ аёллар ҳам муносиб иштирок этдилар.

Икки кун давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда Тожикистоннинг давлат ва хусусий секторларида фаолият юритаётган аёллари савдо ва савдони соддалаштириш соҳасида гендер масалаларининг роли юзасидан муҳокамалар ўтказишди.

Фақат аёллар учун ташкил этилган ушбу тадбирда иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар, ўзаро мулоқот қилдилар ва етакчилик фазилатларини ривожлантиришга қаратилган тренингларда иштирок этишди.

Эркакларнинг улуши устувор бўлган соҳаларда бундай имкониятлар камдан-кам учрайди ва шу каби тадбирлар аёлларнинг имкониятларини очиб бериш учун жуда муҳим ҳисобланади.

Тадбирда халқаро экспертлар ҳам иштирок этишди.

Конференция савдога кўмаклашиш бўйича Миллий қўмиталарнинг минтақавий йиғилиши доирасида Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда савдога кўмаклашиш” дастури кўмагида ташкил этилди.

24.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг