Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА 10) доирасида миллий семинар бўлиб ўтди
6460
Жорий йилнинг 21-23 июнь кунлари Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастурининг (БОМКА 10) 3-компоненти: Чегаралар орқали қонуний савдо оқимларига кўмаклашиш соҳасида институционал, техник ва ҳуқуқий амалиётларни уйғунлаштириш доирасида Тошкент шаҳрида божхона жараёнлари ва божхона ҳужжатларини электрон шаклда топшириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ электрон хизматларни такомиллаштириш, шунингдек, “Ягона дарча” тизимини ривожлантириш бўйича миллий семинар бўлиб ўтди.
Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА 10) доирасида миллий семинар бўлиб ўтди

Семинарда БОМКА дастури мувофиқлаштирувчилари, Давлат божхона қўмитаси етакчи мутахассислари ва ушбу йўналишлардаги халқаро экспертлар қатнашди.

Ушбу тадбирда божхона жараёнларини автоматлаштириш, мавжуд божхона ахборот тизимлари, божхона органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун электрон хизматлар кўрсатиш ва Ягона дарча” механизмини жорий этиш соҳасидаги мавжуд вазиятни баҳолаш шаклида божхона жараёнлари ва хизматларини янада такомиллаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, жараёнларни янада ривожлантириш ва автоматлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Семинарда божхона юк декларациясини автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тизимларининг бошқа тизимлар ва “Ягона дарча” тизими билан интеграциялашув даражаси, шунингдек, божхона жараёнлари ва электрон хизматларни автоматлаштириш даражаси таҳлил қилинди.  

Тадбир якуни бўйича божхона декларациялаш тизимларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек тегишли божхона жараёнларини оптималлаштириш бўйича тавсиялар берилди.

 

  

23.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг