Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Тошкент – Аэро» ИБК ва божхона постлари шахсий таркиби иштирокида сайёр ўқув машғулотлари ўтказилди
6619
«Тошкент-Аэро ихтисослаштирилган божхона комлекси» да соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, касбий малакасини ошириш мақсадида сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилди.
«Тошкент – Аэро» ИБК ва божхона постлари шахсий таркиби иштирокида сайёр ўқув машғулотлари ўтказилди

Мазкур ўқув машғулотларини Божхона Институтининг” Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети” бошлиғи, доцент, божхона хизмати полковниги Мақсуд Дўстов, катта ўқитувчилар: божхона хизмати подполковниги Шукрулло Лутфуллаев, ҳамда Божхона хизмати подполковниги Муроджон Мирсагатовлар олиб боришди.

Ўқув машҳулоти жараёнида ходимларга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил, 1 февралдаги Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Божхона кодексига киритилган бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан маълумотлар берилди. Хусусан, товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш, божхона расмийлаштируви жараёнида статистик ва божхона қийматларини белгилаш ҳамда божхона омбори ва божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиблари юзасидан маърузалар тингланди.   

Шунингдек,  божхона органларида тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш масалалари, тезкор маълумотларни тўплаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш хусусиятлари, ушбу йўналишда йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Сайёр ўқув машғулотлари якунида муҳокама этилган мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланиб,  иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Шунингдек, ўқув машғулотлари якунида ходимлардан тестлар олинди. Иштирокчилар томонидан шу каби сайёр ўқув машғулотларини ҳар йили камида бир маротаба ўтказиш юзуасидан таклифлар билдирилди.

22.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг