Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхона ходимлари учун коррупцияга қарши кураш юзасидан сайёр ўқув машғулоти ўтказилди
6712
"Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак!" Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида билидирилган айни фикрлар божхонага нисбатан юксак ишончни англатади.
Бухорода божхона ходимлари учун коррупцияга қарши кураш юзасидан сайёр ўқув машғулоти ўтказилди

Бу ишончни оқлаш учун энг аввало тизим коррупциядан ҳоли бўлиши шарт!

Давлат божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси, Божхона институти ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида ташкил этилган сайёр ўқув машғулотида айни шулар ҳақида сўз борди.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Тадбир давомида бошқарма шахсий таркиби ўртасидаги муҳит, коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарадиган омиллар ҳамда божхона ходимлари томонидан йўл қўйилган салбий ҳолатлар бирма-бир аниқ мисоллар келтирилган ҳолда шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шу билан бирга, жиноий хатти-ҳаракатларга мойиллиги бўлган ходимларга нисбатан коррупциявий жиноятларга ундаш ҳолатлари юзасидан зудлик билан соҳавий бўлим ва бошқарма раҳбариятига ахборот бериш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида бошқармада коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш мақсадида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган ўқув машғулотида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Сайёр ўқув машғулотлари давомида коррупцион хавфлар тенденцияларини баҳолаб бориш ҳамда ходимлар ўртасидаги ахлоқий-руҳий муҳитни яхшилаш мақсадида ходимлар билан ижтимоий сўровномалар ўтказилди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

 

23.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг