Олинган тезкор маълумотга асосан Шаҳрихон туманида фуқаро Т.Д.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида хонадон эгасининг розилиги асосида кўздан кечирилди, қарангки хонадон эгаси ўз уйини товарлар сақланадиган омборга айлантириб қўйган экан.
Хонадон ертўласидан муқаддам давлат чегарасидан ноқонуний равишда олиб ўтилган, умумий қиймати 25,7 млн. сўмлик жами 41 дона рангли телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур холат юзасидан божхона текширувлари ўтказилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
3.12.2018