Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд халқаро аэропортида божхона назоратидан яширилган заргарлик буюмлари фош бўлди
7459
Божхоначилар томонидан аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан мамлакатимизга хориждан заргарлик буюмларини белгиланган меъёрдан ортиқча олиб келиш ҳолатлари учрамоқда.
Самарқанд халқаро аэропортида божхона назоратидан яширилган заргарлик буюмлари фош бўлди

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортида “Истамбул-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Н.Т.нинг багажи белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 110,4 млн сўмлик оғирлиги 240 гр.ни ташкил қилувчи заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг январ-май ойлари давомида қиймати 360 млн сўмдан зиёд, оғирлиги 1 кг.га яқин заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди.

6.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг