Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради
6820
Жорий йилнинг 15 май куни соат 08-30 да Россия Федерацияси фуқароси П.Эрмакова Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига Андижон вилоятининг “Дўстлик” чегара божхона постининг фуқаролар ўтказиш зали орқали кириб келган.

Ушбу фуқарони божхона чегараси орқали ҳаракати кузатув камераларидан олинган маълумотлар асосида ўрганилганда, фуқаро П.Эрмакова ўзида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш таъқиқланган ёки чекланган товарлар борлиги тўғрисида божхона органини хабардор қилмаганлиги ва яшил йўлак орқали харакатланиб йўловчи божхона декларациясини тўлдирмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, божхона ходимлари томонидан фуқаро соддалаштирилган тартибда божхона назоратидан ўтказилган ва унинг ҳатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубха туғдирмаган ҳамда фуқаро билан суҳбат ўтказилмаган.

П.Эрмакова Тошкент шахридаги Марказий темир йўл вокзалида Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича поездга чиқаётган вақтда ИИВ Транспорт милицияси томонидан унинг сумкасида “dji mavic air 2” маркали учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Терговда маълум бўлишича фуқаро 2022 йил 15 май куни Андижон вилояти “Дўстлик” чегара божхона постидан яшил йўлак орқали кириб келганлиги қайд этилган.

Шу билан бирга, фуқаро П.Эрмакова жорий йилнинг 3 июнь куни Андижон вилоятининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали ҳаракатланиб Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига чиқиб кетган.

Фуқарога нисбатан юритилган жиноят иши  Миробод туман суди томонидан тугатилган ва “dji mavic air 2” русумли дрон мусодара қилинган ҳамда Мудофаа вазирлигига бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

7.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг