Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимлари “Е-транзит” электрон маълумот алмашиш дастурида ишлаш бўйича малака оширди
6745
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона мамуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли фармони билан божхона органларининг бошқа давлат органлари билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимлари “Е-транзит” электрон маълумот алмашиш дастурида ишлаш бўйича малака оширди

Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасига темир йўл орқали олиб кириладиган товарлар бўйича маълумотларни олдиндан электрон алмашиш тизимини тўлиқ йўлга қўйиш ва транзит ташиладиган товарлар бўйича “Е-транзит” электрон маълумот алмашиш дастурини ишга тушуриш ҳисобланади. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамиятининг ходимлари “Е-транзит” электрон маълумот алмашиш дастурида ишлаш бўйича малака оширмоқдалар.    

 

5.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг