Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд гиламлари хорижга экспорт қилинаяпти
6876
Самарқанд вилояти божхоначилари вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида баратараф этиш мақсадида корхоналарга бориб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишмоқда.
Самарқанд гиламлари хорижга экспорт қилинаяпти

Жумладан, “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи И.Турапов Жомбой туманидаги “Yasham Erkaplan Carpet” корхонасига ташриф буюриб, корхона раҳбари А.Салахидинов билан учрашди.

Бугунги кунда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган гилам маҳсулотларига дунё бозорида талаб юқори. Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар корхона томонидан Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларга қиймати 1,142 миллион долларлик 366983.79 м2 гилам маҳсулоти экспорт қилинган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга ошган.

Суҳбат жараёнида корхона раҳбари А.Салахидиновнинг айтишича, жорий йилда жаҳон бозори талабларидан келиб чиқиб, янги техналогияларни олиб келиб, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтиришни режалаштираётганлигини маълум қилди.

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг