Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Самарқанд ва Хоразмда уйида кўкнор етиштираётган шахсларни фош қилишди
7711
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда кўкнор етиштираётган шахснинг қилмишларини фош қилишди.
Божхоначилар Самарқанд ва Хоразмда уйида кўкнор етиштираётган шахсларни фош қилишди

Урганч туманидаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилаётган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечрилганида, бу ердаги томорқада ва боғда жами 532 туп “кўкнор” гиёвандлик ўсимлиги парваришланаётганлиги аниқланди.

Шундай ҳолат Самарқанд вилоятида ҳам фош қилинди. Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимларининг давлат хавфсизлик хизмати  билан хамкорликда Оқдарё туманида ўтказилган тезкор тадбирда фукаролардан бирининг хонадонида етилиб, бошоқлаган 404 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги парваршиланаётганлиги фош қилинди.

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан аниқланган 164 та қонунбузарлик ҳолатларида  547 кг. зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан салкам 5 баробарга кўп демакдир. Ўтган йилнинг мос даврида божхона ходимлари 111 кг. гиёҳвандлик воситаларини тўтатиб қолишган.

Ҳозирда мазкур ҳолатларнинг барчаси юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди. 

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг