Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашишга оид давра суҳбати ўтказилди
6884
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул таркибий тузилмалари томонидан бошқарма ходимлари ўртасида коррупцияга йўл қўймаслик юзасидан доимий тарзда тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашишга оид давра суҳбати ўтказилди

Бугун бошқарма биносида ушбу йўналишдаги навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳудудида фаолият олиб борадиган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутаҳассислар, брокерлик фирмалари вакиллари ҳамда бошқарма ходимлари иштирок этди.

Тадбирда, бошқарма масъуллари томонидан иштирокчиларга янги қонун ҳужжатлар ва тартиб-қоидалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Қайд этилганидек, ҳужжат божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида қабул қилинган.

Тадбир давомида, ҳужжат билан жорий йил якунига қадар белгиланган божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришга оид янги тартиблар етказилди. Шу жумладан, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Тадбир якунида иштирокчилардан мавзу бўйича тайёрланган аноним сўровномалар олинди.

Шу ўринда, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.

 

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг