Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарур!
6677
Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 Коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарур!

“Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан ўтказилган давра суҳбатида ҳам шу мавзуга алоҳида эътибор қаратилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи Р.Акбаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 17 февраль куни “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар” юзасидан ўтказилган йиғилишнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Хусусан, мазкур йиғилишда Давлатимиз раҳбари божхона ходимларининг ҳалол ишлашини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш – коррупцияга қарши курашишда энг муҳим масала эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Бундан ташқари, божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришни мақсадида 2022 йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармони қабул қилинди.

Фармон билан божхона соҳасини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида:
- 40 та чора-тадбирни қамраб олган “Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” Дастури тасдиқланди;
- 2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижалари Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилади.
- 2022 йил 1 июлдан бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизматни ўтаган ходимлар ротация қилинади.
- 2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади.
- 2023 йил 1 январдан бошлаб божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш амалиёти босвичма босвич жорий этилади.

Шунингдек, тадбирда божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ва ТИФ иштирокчилари тамонидан товар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни олдини олиш мақсадида бошқарманинг тегишли бўлим ва гуруҳ бошлиқлари меъёрий ҳужжатлар мазмуни юзасидан тушунчалар бериб ўтишди.

Тадбир иштирокчиларига тизимда коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарурлиги, божхона органлари барча амалий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмак беришга тайёрлиги, бу борада Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га куннинг исталган вақтида мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг