Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сергелида божхоначилар экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатишмоқда
6808
Бугунги кунда божхона органлари ходимлари томонидан корхоналарга амалий ёрдам бериш, уларга божхона соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар,уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Сергелида божхоначилар экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатишмоқда

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Салимжонов ҳамда “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари Сирғали туманида жойлашган корхоналарга ташриф буюришди.

Ташрифлар давомида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Салимжонов корхона вакилларига божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар, соҳада қилинаётган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириб, корхона вакилларининг божхона соҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклифларини тинглади.

Бугунги кунда «AYSEL ENERGY» корхонаси паст ва кучланишли ускуналар ишлаб чиқармоқда. Корхона 2019 йилнинг май ойида ташкил этилган бўлиб, 165 га яқин иш ўрнига эга. 3000 квадрат майдонда жойлашган корхонанинг умимий лойиҳа қиймати 8 млн. еврони ташкил қилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 минг дона иборат. Айни пайтда эса ишлаб чиқариш жараёни авжида.

“ROKA-CELL” қўшма корхона шаклидаги маъсулияти чекланган жамияти эса каучукдан иссиқлик изоляциясини ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Ҳар йили ушу корхонадан 3 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Корхона лойиҳа қиймати 2 млн. АҚШ долларни ташкил этади. 2021 йилда ташкил топган корхонада 50 нафар ходимни иш билан таъминланган.
Бугунки кунда мазкур корхонанинг экспорт кўрсаткичлари ҳам юқори даражада. Жорий йилнинг ўзида корхона экспорт ҳажмини 1,5 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга эришмоқчи.

Умуман олганда, жорий этилаётган барча чора-тадбирлар тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Қолаверса уларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, ички бозорни рақобатдош маҳсулотлар билан толдирган ҳолда экспорт ҳажмини оширишдан иборат.

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг