Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда тарвуз экспорти давом этмоқда
6860
Бугунги кунда Қашқадарё вилояти деҳқонлари мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
Қашқадарёда тарвуз экспорти давом этмоқда

Захматкаш деҳқонларнинг меҳнати ва изланишлари натижасида мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари юртимиз бозорларига мунтазам етказилмокда.

Эътиборлиси, ички бозордан ортган маҳсулотлар чет давлатларига ҳам экспортга жўнатилмокда.

Айни кунда воҳадан хуштаъм тарвузлар Россия ва қўшни давлатларга экспорти амалга оширилмоқда.

Маҳсулотни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда божхона ходимлари экспортёрларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

- 20 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланаман, -дейди “Лобар Рамазон қизи” фермер хўжалиги раҳбари Мисриев Рамазон. Еримизнинг 4 гектар майдонига тарвузнинг “Долби” навини экдик. Ҳосил биз кутгандан ҳам яхши натижа берди. Тарвузнинг ушбу нави сувсизликка, иссиққа чидамлилиги, шунингдек ҳосилдорлиги ва экспортпоблиги билан бошқа тарвуз турларидан ажралиб туради. Қувонарлиси оддий тарвузларга қараганда эрта пишиб етилади.

Дарҳақиқат, ҳозирда туманнинг лалми майдонларидан қўшимча ерлар ўзлаштирилмоқда, қишлоқ хўжалиги ва полиз маҳсулотлари етиштириш ҳажми ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Асосийси, маҳсулотларни халқимиз дастурхонига эртароқ тақдим этишга эришилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари ушбу ҳудуддаги фермер ва томорқа эгалари ҳузурига ташриф буюриб, божхона соҳасида қабул қилинган янги қонун ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳамда маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда яратилган енгилликлар  тўғрисида тушунтиришлар беришди.

 

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг