Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар йил бошидан буён салкам 380 минг қути тамаки ваоситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
7628
Республикамиз божхоначилари йирик миқдордаги тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олишди.
Божхоначилар йил бошидан буён салкам 380 минг қути тамаки ваоситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Тошкент божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Isuzu” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, транспорт васитасининг юкхонасида юклар орасида 4 турдаги 32 минг 500 қути тамаки маҳсулотлари яширилгани фош бўлди.

Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо рақамли маркировка кодлари бўлмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 425 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари ҳам айни шундай ҳолатни фош қилишди. Охангарон туманида ўтказилган тезкор  тадбирда кузатувга олинган шахс бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автоулов юкхонасида ҳам бошқа товарлар остига 18 минг қути тамаки маҳсулотлари яширилганлиги фош қилинди. Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо рақамли маркировка кодлари бўлмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 216 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона ва ички ишлар иодораларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирида Қарши туманида кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Нексия-3”  автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган. Қиймати салкам 34 млн. сўмлик 1780 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ДХХ Чегара ҳарбий қисм тезкор ходимлари билан ҳамкорликда 2022 йил 30 май куни олдиндан кузатувга олинган фуқаро Л.Д. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси Янгиер ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида фуқаро Ш.А.га тегишли хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан маркаланмаган, дастлабки қиймати 9,5 млн. сўмлик жами 630 қути (“Mond”, “Milano london”, “Milano tech lock”, “Milano-New York” номли) тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ана шундай тадбирлардан бирида, тезкор ходимлар томонидан олдиндан кузатувга олинган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси Сайхунобод тумани ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан маркаланмаган, дастлабки қиймати 6,1 млн. сўмлик жами 408 қути (“Milano london”, “Milano tech lock”, “Keno” номли) тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида республикамиз божхоначилалари томонидан аниқланган 151 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 3,8 млрд. сўмдан зиёд бўлган салкам 378 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг