Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Республикамиз божхоначилари 20 кг. гиёҳвандлик воситасини 140 минг АҚШ долларига пуллашга уринган шахсни фош қилишди
7681
Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Денов шаҳрида тказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Республикамиз божхоначилари 20 кг. гиёҳвандлик воситасини 140 минг АҚШ долларига пуллашга уринган шахсни фош қилишди

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс рюкзагида скотчланган ўрамлардаги гиёҳвандлик воситасини 140 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Мазкур ўрамлар сони 20 тани ташкил қилиб, уларнинг ичидаги модда – опий гиёҳвандлик моддаси бўлиб чиқди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди. 

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг