Бу ҳақида Ўзбекистон делегацияси таркибида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Ибрагимовнинг Туркманистонга хизмат сафари доирасида Ашхобод шаҳрида божхона соҳасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Ишчи учрашувда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Туркманистон давлат божхона хизмати вакиллари Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ўзаро савдода олиб ўтилган товарлар тўғрисида маьлумот алмашинуви бўйича баённома лойиҳаси ҳамда божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари тўғрисида олдиндан ахборот алмашинувини бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида техник шартлар икки давлат божхона идоралари мутахассислари томонидан кўриб чиқилди ва лойиха матни келишилди.
Шунингдек, Фарап-Олот ўтказиш пунктлари орқали кунига камида 500 та юк автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини таъминлашга келишиб олинди.
Хизмат сафари давомида Давлат божхона қўмитаси ходимлари Туркменбаши портида бўлиб, бу ердаги божхона тартиб-таомиллари билан яқиндан танишишди.
4.06.2022