Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси делегацияси Туркияда бўлиб қайтди
6936
Ўзбекистоннинг Туркия билан савдо ва инвестиция соҳаларида алоқалари жадал ривожланмоқда. Жумладан, кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш 2,5 баробарга ўсиб, 3,6 миллиард доллардан ошди. Қўшма корхоналар сони 5 баробар кўпайиб, 2 мингдан ортди. Инвестициявий ҳамкорлик кўрсаткичлари 70 баробарга ўсди.
Давлат божхона қўмитаси делегацияси Туркияда бўлиб қайтди

Яқинда иккала мамлакат раҳбарларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувида божхона соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим келишув имзоланди.

Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгаяр экан, демак, божхона соҳасида ҳам ҳамкорликнинг ривожланиши табиий! Хусусан, ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва қулайликлар яратиш бугунги кун заруратига айланмоқда.

Тан олиш керак, қулай географик муҳит ва бугунги мурақкаб иқтисодий муносабатлар фонида Туркияда божхона сиёсати оқилона амалга оширилмоқда, тизимни рақамлаштириш кўмагида улкан миқёсдаги ташқи савдо юкларининг божхона расмийлаштируви қисқа муддатларда амалга оширилмоқда.

Шу боисдан ҳам Туркиянинг мазкур йўналишдаги илғор тажрибалари билан яқиндан танишиш ва афзал жиҳатларини ўзлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Айни мақсадда яқинда Давлат божхона қўмитасининг бир гуруҳ вакиллари ушбу давлатда ишчи ташриф билан бўлиб қайтишди.

Мазкур хизмат сафари Туркий давлатлар ташкилоти ташаббуси билан ташкилотига аъзо мамлакатлар чегара божхона постлари фаолияти билан яқиндан танишишни назарда тутувчи “Карвонсарой” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Ишчи ташриф давомида божхона ходимлари Туркиянинг Истанбулдаги “Муратбей” божхона пости ҳамда Эдирнадаги Болгария билан чегарада жойлашган “Капикуле” ва “Хамзабейли” божхона постлари фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ушбу постлар Туркияни Европа билан боғлашишини ва мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар ҳам асосан Европа мамлакатларига экспорт қилинишини инобатга олсак, “Муратбей”, “Капикуле” ва “Хамзабейли” божхона постларининг аҳамияти яққол намоён бўлади.

Масалан,  Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги ташқи савдо юкларининг 11 фоизи ёки 45 млрд. АҚШ долларига тенг қисми айнан “Муратбей” ички йирик божхона постида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

22 гектар майдонни эгаллаган божхона пости ҳудудида замонавий логистика марказлари, божхона омборлари ва бошқа барча зарурий инфратузилмалар мавжуд.

Бу ерда божхона соҳасидаги хизматлар асосан Божхона ва туризм хизматларини юритиш бўйча ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектнинг 150 нафар ходимлари томонидан олиб борилади.

Мазкур ташкилот Туркиянинг Чилвегозу, Сарп, Ҳамзабейли, Капикул ва Нусайбин божхона постларини моедрнизация қилишда фаол иштирок этган.

Ушбу тажриба Ўзбекистонда ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Жорий йилда Аниджон ва Тошкент вилоятида фойдаланишга топширилган божхона терминаллари ҳам давлат ва хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлигига асосланган.

333 минг кв.м. очиқ ва 41.2 минг кв.м ёпиқ мадойнни эгаллаган Капикуле чегара божхона пости орқали йиллига ўртача 2 млн.га яқин юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда 6.3 млн .нафар йўловчилар ҳаракатланади. 

Айни шундай фаол ва гавжум ҳаракатни “Ҳамзабейли” божхона постида ҳам кузатиш мумкин.

Аҳамият беринг, Туркиянинг 2021 йилдаги экспорт кўрсаткичи салкам 33 фоизга ошиб,  225,4 миллиард долларни ташкил этди ва мамлакатнинг жаҳон экспортидаги улуши илк бор 1 фоиздан ошди.

2021 йилда Туркия божхона хизмати 5 млн. 167 мингдан зиёд экспорт декларацияларини расмийлаштирди, шунингдек, 8 млн.дан зиёд автотранспорт воситалари ва 62 млн. йўловчилар божхона назоратидан ўтказилди.

Бунда вақтни тежаш мақсадида юк ва автотранспорт воситаларини сканерлашга 74 та инспекцион кўрик мажмуалари жалб этилган.

Хизмат сафари давомида Туркия божхонсининг ўзига хос жиҳатлари атрофилча ўрганилди, янги таклиф ва ғоялар ишлаб чиқилди.  Муҳими, бу таклифлар амалиётда синалган ва тажрибадан ўтган.

Олдинда эса хизмат сафаридан сўнгги вазифаларни белгилаб олиб ва уларни оғишмасдан бажариш талаби турибди.

2.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг