Фарзанд шундай улуғ неъматки, унинг қалби пок, тоза ва беғубордир. Айни шу беғуборлик давриданоқ, фарзандларимизга қанчалик кўп меҳр ва эътибор бериб, уларга ғамхўрлик кўрсатсак келгусида бу албатта ўзининг ижобий самарасини беради.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимларининг фарзандларига байрам совғалари улашилди.
Эътиборлиси, ушбу совғалар болажонларга ўз ота-оналари томонидан топширилди. Негаки, эгнига ҳарбий либос кийган ота-онасини кўриб ҳар қандай фарзанднинг қалбида фахр, она ватанга муҳаббат ҳамда ватанпарварлик туйғуси шаклланиши шубҳасиз.
1.06.2022