Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда
8009
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти, “Чинор” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда

Тадбир давомида, олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан фуқаро бошқарувидаги “Исузу” русумли, автотранспорт воситаси тўхтатилиб икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганда автоулов юкхонасида товарлар тагига яшириб қўйилган хорижда ишлаб чиқарилган, хеч қандай хужжатлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаган умумий қиймати 216 млн сўмлик, жами 18 минг қути MILANO номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

31.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг