Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида коррупцияга қарши курашишга оид янги чоралар кўрилмоқда
6918
Маълумки, божхона органларида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони қабул қилиниши, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Мазкур ҳужжат, божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида қабул қилинди ва унда қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш дастури тасдиқланди.

Жумладан, 2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижалари Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилишини таъминлаш;

2022 йил 1 июлдан бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимларни ротация қилиш тартибини жорий этиш;

2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ушбу тизим бўйича ходимларнинг билим ва малакасини ошириб бориш;

2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постларида расмийлаштириш тартибини жорий қилиш;

2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизимини яратиш;

2023 йил 1 январдан бошлаб божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш вазифалари белгиланди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур ҳужжат мазмун-моҳияти, шунингдек, ходимлар томонидан коррупция ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтамизки, божхона ходимлари томонидан коррупцион ҳолатлар содир этилган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этилиши мумкин.

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

31.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг