Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхоначилари йил бошидан буён 7.8 млрд. сўм эквивалентдаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.
7633
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан нақд хорижий валютанинг ноқонуний олиб ўтилишига оид чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Тошкент вилояти божхоначилари йил бошидан буён 7.8 млрд. сўм эквивалентдаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига келган фуқаро қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, қўл сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жами 2 млн. 785 мингқозоқ тенгеси нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Мазкур постга автотранспорт воситасида кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, қўл сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жами 5900 АҚШ доллари нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона ходимлар томонидан аниқланган 15 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида эквиваленти 7 миллиард 872 миллион сўмга тенг бўлган нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишди.

31.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг