Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки маҳсулотларининг қонунга хилоф савдосига чек қўйилди
7663
Амалдаги қонунчилик талабларига кўра тамаки маҳсулотларининг импорти амалга оширилганида акциз маркалари билан белгиланиши назарда тутилган.
Тамаки маҳсулотларининг қонунга хилоф савдосига чек қўйилди

Қонунчилик талабларини четлаб ўтишга уриниш ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро чет давлатда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари билан қадоқланмаган жами 300 кути “ESSE CHANGE” номли тамаки маҳсулотларини тадбирга жалб қилинган шартли ҳаридорга 6 600 000 сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томанидан тўхтатилиб колинди.

Шунингдек, фуқаронинг яшаш хонадони олдидаги ахлат қутиси кўздан кечирилганида, яна 200 та қутида ҳудди шу номдаги тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

31.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг