Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Наджимов" чегара божхона постида профилактик йиғилиш ўтказилди
6967
Ҳабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон фармони билан Божхона органларини коррупциядан холи тизимга айлантириш дастури қабул қилинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Наджимов

Бугун, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Наджимов" чегара божхона пости раҳбарияти ҳамда Шахсий хавфсизлик бўлими вакиллари томонидан шахсий таркиби билан коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи омилларни бартараф этиш юзасидан профилактик йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда божхона тизимини “Коррупциядан холи” тизимга айлантириш бугунги кундаги энг устувор вазифа эканлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Божхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида катта ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, божхона ходимлари нопок йўлларга кириб қолмаслиги ва бундай ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди.

25.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг