Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Жамиятда порахўрликка муносабат» мавзусида маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди
7031
Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган коррупция иллати азалдан давлат ва жамият равнақига тўсқинлик қилиб келаётган омиллардан бири ҳисобланади.
«Жамиятда порахўрликка муносабат» мавзусида маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди

Коррупция ва порахўрлик. Бу икки сўзлар замирида мансабдор шахснинг ўз касбидан шахсий бойиш мақсадида фойдаланиши ҳамда берилган ҳуқуқ ва ваколатларини суистеъмол қилиши билан боғлиқ бўлган амалиёт тушунилади.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан жойларда  давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирлар доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Тошкент-товар» божхона постида шахсий таркиби иштирокида «Жамиятда порахўрликка муносабат» мавзусида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси масъул ходими, доцент Хабибулло Сагдиев ўз марузаси билан иштирок этди.

Масъул ходим иштирокчиларга коррупциянинг оқибатлари, уни келтириб чиқарадиган омиллар ва бартараф этиш бўйича динимиз томонидан айтилган ҳадислар орқали тушунчалар  бериб ўтди. Бунда ҳар бир ходим  ўзгаришни жамиятдан эмас, балки, ўзидан бошлаб, бу иллатга қарши курашда ўз ҳиссасини қўшиши муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади.

Бунга қарши курашишда эса аввало аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим ҳисобланади.

Сабина Машарипова,

ЎзЖОКУ 2-курс талабаси

27.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг