Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз!
6944
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.
Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз!

Мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз Раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида 2022 йил 17 февраль куни божхона органлари ходимлари билан “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва уни коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар тўғрисида” ўтказган видеоселектор йиғилиши ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг узвий давоми ҳисобланади.

Йиғилишда Президентимиз томонидан жорий йилда божхона тартиб-таомилларини рақамлаштириш ва ходимларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш энг устувор вазифа эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Жамиятда  коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир инсон ўзида масъулиятни ҳис  этиши зарур. Мазкур масъулиятни оширишда эса оиланинг ўрни беқиёсдир.

Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида божхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз!” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

Дастлаб, бошқарма бошлиғи Қаҳрамон Умаров томонидан ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда оиланинг ўрни беқиёслиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир божхона ходимида ҳалоллик иммунитетини ошириб, бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлигини айтиб ўтилди.

Тадбирда, божхона соҳасида узоқ йиллардан бери фаолият олиб борган фахрийлар ҳам сўзга чиқишиб, божхона ходимлари учун ташкил қилинган илгариги ва ҳозирги шароитлар ўртасида жуда катта фарқ борлигини,  ҳозирда давлатимиз томонидан ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига катта эътибор берилаётганлигини таъкидлашди.

Учрашув давомида, божхона тизимида ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга, айрим нопок божхона ходимлари томонидан яратилаётган шароитларга шукроналик келтирмай тамагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ачинарли ҳол эканлигини ва бугунги кунда божхона ходимларини нопок йўлларга кириб қолмаслиги учун барча, жумладан, уларнинг ота-оналари ҳамда оила аъзолари бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, ходимларнинг ота-оналари ва оила аъзолари ҳам ўз фикрларини билдиришиб, Давлатимиз томонидан ходимларга қаратилаётган эътибор таҳсинга сазоворлиги, коррупцияга қарши курашиш йўналишда ҳам доимо ҳамкорликка тайёр эканликларини айтиб ўтишди.

Учрашув сўнгида, тадбир иштирокчиларига, таклиф ва мулоҳазалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ва вилоят божхона бошқармаси Навбатчилик қисмининг 76-225-24-51 рақамли ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.

27.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг