Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари Ховос туманида қўрилаётган янги электр станциясида тадбиркорлар билан учрашди
6947
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ховос тумани ҳокимлиги, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими, туман Бандликка кўмаклашувчи марказ ва Савдо-саноат палатаси тумани бўлими масъул ходимлари ҳамда Ховос туманида жойлашган “Cengiz Enerji” (Туркия) корхонаси вакиллари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Божхона ходимлари Ховос туманида қўрилаётган янги электр  станциясида тадбиркорлар билан учрашди

Учрашувда, маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сон Қонуни билан Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашни соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сон Фармони билан юртимизда маҳсулотларнинг қайта ишлови билан боғлиқ операцияларни амалга оширишда яратилган бир қатор қулайликларга тўхталиб ўтилди.

Ҳудудда лойиҳа қиймати 150 миллион АҚШ доллар, қуввати 220 мегаватт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилмоқда, ҳозирда мазкур объект қурилишида 450 нафар ишчилар меҳнат қилишмоқда ҳамда корхона ишга туширилиши билан 100 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Корхона томонидан 2022 йилнинг шу кунга қадар Туркия давлатидан қиймати 25,2 млн. АҚШ долларлик асбоб-ускуналар олиб келинган бўлиб, божхона тўловларидан 43 млрд. сўм имтиёзлар қўлланилган.

Учрашув якунида, ишчи гуруҳ томонидан корхонанинг қўрилиш жараёни билан танишилиб, ҳозирда божхона омборида сақланаётган товарларни якуний божхона режимига расмийлаштириш бўйича яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши юзасидан келишиб олинди.

27.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг