Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Тошкент шаҳрида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни "маҳаллабай" ўрганган ҳолда жойида ва тезкро ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти масҳалатчиси раҳбарлигида вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбалари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳар Сергели туманида ўтказилган оммавий сайёр қабулларда Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, фуқароларимиздаги, хусусан тадбиркорларнинг божхона соҳасига доир мурожаатларини қабул қилишмоқда.
Мамлакатимизда ўтказилаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, халқ билан ҳамнафас бўлиш имконини бермоқда.