Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди
6929
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Қашқадарёда Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди

Унда вилоятдаги ташқи иқтисодий фаолият субъектлари, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва божхона ходимлари иштирок этди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони билан тадбиркорлик субъектларига яратилган енгилликлар иштирокчиларга тушунтирилди.

Учрашув давомида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга масъуллар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шу жумладан, билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, кўриб чиқиш чоралари белгиланди.

27.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг