Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Чориев иштирок этди.
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг божхонага доир мурожаатларига шу ернинг ўзида ечим топиш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ва бошқарманинг масъул ходимлари ҳам сайёр қабулда қатнашишди.
Сайёр қабул давомида божхона соҳасига доир масалалар юзасидан батафсил маълумотлар ва тушунтиришлар берилди.
24.05.2022