Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент – Аэро” ИБКда профилактик тадбир ташкил этилди
6906
“Тошкент – Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида коррупцияга қарши кураш ва мазкур иллатга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда таъкиланганидек, божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришда жорий йил 27 апрель куни қабул қилинган “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони муҳим роль ўйнамоқда.

Йиғилишда мазкур ҳужжат билан қабул қилинган божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш дастурининг мазмун-моҳияти йиғилганлар эътиборига батафсил етказилди.

Дастурга биноан 2022 йил 1 сентябрдан халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ходимларнинг ушбу тизим бўйича билим ва малакасини ошириш йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш, бунда, танлов жараёнлари натижаларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилиши таъминланади.

2022 йил 1 июлдан эътиборан, бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимни ротация қилиш тартиби жорий этилади. Ротация тартиби қўлланиладиган лавозимлар рўйхати ва мезонларини аниқ белгилаш асосида ушбу механизм такомиллаштирилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади.

Тадбирда сўз олганлар  ҳар бир божхона ходими  шаффофлик, ҳалоллик ва инсонийлик омилларига таянган ҳолда хизмат вазифасини сидқидилдан бажариши – энг олий бурч эканлигини таъкидлашди.

Иштирокчилар томонидан коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича фикр, мулоҳазалар билдирилиб, тадбир сўнгида ходимлар эътиборига« Шукурни билмаган ношукурлар» номли махсус ҳужжатли фильм намойиш этилди.

27.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг