Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қозоғистон Республикаси билан чегара божхона постлари ўтказувчанлик имкониятлари оширилади
6849
Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари божхона хизматлари ходимлари ўртасида видеоконференцалоқа тарзида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат божхона хизматларининг соҳавий ва ҳудудий бошқармалари ҳамда чегарадош божхона постлари бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида чегара божхона постларининг ўтказувчанлик имкониятларини ошириш борасидаги мавжуд муаммолар ва келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар, божхона постларини реконструкция ва модернизация қилиш, ўзбек-қозоқ давалат чегараси орқали ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва фуқароларга қулайликлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ўзбек-қозоқ давлат чегарасида 10 та божхона постлари ва 2 та божхона пунктлари фаолият олиб бораётган бўлиб, сутка давомида ўртача 2700 та транспорт воситалари ва 7200 нафар йўловчилар ҳаракатланмоқда.

Учрашув якунлари бўйича Қозоғистон томони билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, божхона постларида тирбандликлар келиб чиқишини олдини олиш ҳамда божхона постларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича тадбирлар белгилаб олинди.

26.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг