Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фармон ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда
6786
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармони қабул қилинган.
Фармон ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда

Фармонда ахборот алмашинуви жараёнларини рақамлаштириш йўналишида бир қатор топшириқлар белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали қувур транспорти ва электр узатиш тармоқлари орқали олиб ўтиладиган энергоресурслар миқдорлари тўғрисида божхона органлари ва тегишли идоралар ўртасида электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйиш шулар жумласидандир.

Мазкур топшириқ доирасида ДБҚда “Ўзтрансгаз”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда соҳага алоқадар тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида божхона чегараси орқали қувур транспорти
ва электр узатиш тармоқлари орқали олиб ўтиладиган энергоресурслар миқдорлари тўғрисида божхона органлари ва тегишли идоралар ўртасида электрон маълумот алмашинувини амалга оширишда қилиниши лозим бўлган биринчи галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, якунда кейинги бўладиган учрашувлар “Ўзтрансгаз”  ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖларда ўтказилишига келишиб олинди.

26.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг