Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижон вилояти божхона бошқармаси муносабат билдиради
6955
2022 йил 18 май куни Хўжаобод туманида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида (кучли ёмғир дўлга айланган) соат 15.00 дан бошлаб, "Дўстлик" чегара-божхона постидаги оптик толали алоқа тармоғи фаолиятида узилишлар кузатилди.

Бу эса фуқароларнинг кириш-чиқишларини қайд этишга хизмат қилувчи ахборот тизимлари фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келди ва йўловчиларнинг тирбандлиги юзага келди.

Ҳозирда техник носозликлар бартараф этилиб, айни дақиқаларда чегара-божхона постида йўловчиларнинг ҳаракати қайта тикланди.

Оптик толали алоқа тармоғи фаолиятини тўлақонли тиклаш учун "Uztelecom" комапаниясининг ҳудудий мутахассислари постга жалб этилган.

Мазкур тирбандликларнинг коронавирус инфекцияси учун экспресс-тест олиш тизимига умуман даҳли йўқ. Экспресс-тестлар коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигини тасдиқловчи сертификати мавжуд бўлмаган йўловчилардан олинади, холос.

Андижон вилояти божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

18.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг